“Барби” фильми йилнинг энг кўп даромад келтирган иккинчи фильми бўлди
Грета Гервигнинг “Барби” фильми кассаларни забт этишда ва янада кучли натижаларни кўрсатишда давом этмоқда. Картинанинг кассаси 845 миллион доллардан ошди. Фильм ҳаттоки “Галактика қўриқчилари 3” фильмини ҳам ортда қолдирди ва йилнинг энг кўп даромад келтирган фильмлари рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади.
“Барби”дан олдинда фақат 1,35 миллиард доллар йиғган “Супер Марио жиға” мультфильми турибди. Барби дунёдаги энг машҳур қўғирчоқнинг Барбиеландни тарк этиши ва дунёда ҳеч нарса мукаммал эмаслигини билиш учун ҳақиқий дунёга кириши ҳақида ҳикоя қилади.
Барби ролини Маргот Робби, Кен образини эса Раян Гослинг гавдалантирган. Улар билан биргаликда фильмда Майкл Сера, Симу Лиу, Кейт МакКиннон ва бошқалар иштирок этган.