Путин камикадзе дронларини кўпроқ ясаш ҳақида кўрсатма берди
Россия президенти Владимир Путин “Ростеc” компаниясига ўз-ўзини портлатиш йўли билан нишонга ҳужум қиладиган кичик ўқ-дорилар – Куб ва Ланцет дронларини ишлаб чиқаришни кўпайтиришни буюрди.
“Ишлаб чиқарувчилар менга маҳсулот ҳажмини оширишга ваъда беришди. Улар бу ваъдада туришади, лекин кўпроқ нарсани ошириш керак”, — деди у Ростеc раҳбари Сергей Чемезов билан учрашувда.
Путиннинг сўзларига кўра, бу дронлар юқори самарадорлик кўрсатди: “зарба кучли, ҳар қандай жиҳозлар, жумладан, хорижда ишлаб чиқарилган ускуналар ҳам нафақат ёниб кетади, балки ўқ-дорилар ҳам портлайди”.