Нима учун иссиқда помидор шарбатини ичиш керак?
➥ Помидор шарбати витамин ва минераллар омборидир. У асаб тизимининг барқарорлиги учун масъул бўлган Б гуруҳининг элементларини ўз ичига олади.
Шунингдек, помидор шарбати иссиқ ҳавода ташналикни қондиришнинг ажойиб усули ҳисобланади. Бу танани терлаш билан фаол равишда тарк этадиган электролитларни тўлдиришга ёрдам беради.
Электролитлар – организм учун етарли миқдорда қабул қилиниши муҳим бўлган минералларнинг ионли эритмалари (тузлари). Ушбу моддалар соғлом асаб ва мушакларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлайди. Бу эса танадан токсинларни олиб ташлашга ёрдам беради.
➥ Помидор шарбати эса нафақат ташналик билан курашади, балки қонни суюлтиради, бу ҳам иссиқда жуда муҳимдир.