Журналистларга зўравонлик қилган қурилиш ходими ишдан бўшатилди
Журналистларга зўравонлик қилган қурилиш ходими ишдан бўлшатилди, деб хабар қилмоқда «Ўзбекистон Темир йўллари» АЖ.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти ОАВ вакилларига зўравонлик кўрсатиб, уларга қарши куч ишлатган ходим – «Кўприкқурилиш» трести унитар корхонаси 67-Кўприкқурилиш отряди иш бошқарувчиси Т.Эшниязовнинг ишини кескин қоралайди.
Мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан ишчи гуруҳ тузилиб, бугуннинг ўзида Т.Эшниязовнинг Меҳнат кодексининг тегишли бандларига асосан ишдан бўшатилганлигини маълум қиламиз», – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 14 август куни ижтимоий тармоқлар орқали «Кўприкқурилиш» трести УК томонидан амалга оширилаётган Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгич қурилиши объектида Zо‘rTV телеканали мухбири ва тасвирчисини ҳақоратлаган ва куч ишлатгани ҳақидаги видеолавҳа тарқалган эди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) журналистлар камераси синдирилиши ва калтакланиши юзасидан ҳуқуқни сақлаш органларига мурожаат қилган эди.