Бақлажоннинг қандай фойдали хусусиятлари бор?
Бақлажонда хлороген кислотаси мавжуд.. Шу сабабли, ушбу сабзавот танани даволаш учун муҳим жараёнларда иштирок этади.
Юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет ва холестерин миқдори юқори бўлганлар учун бақлажон таомномада бўлиши керак бўлган маҳсулот ҳисобланади.
Бундан ташқари, унда В гуруҳ витаминлари, каротин, кальций, калий, фосфор, темир, марганец, магний, фолий кислотаси ва толалар мавжуд. Барча озуқавий қийматига қарамай, бақлажон калорияси паст маҳсулот ҳисобланади.
«Соғлом ҳаёт»