Покистонда христиан черковларига ҳужум қилган камида 100 киши ҳибсга олинди
Панжоб провинциясида христиан черковларига ҳужумлар уюштиргани учун камида 100 киши ҳибсга олинди.
Бу ҳақда The Express Tribune нашри хабар берди.
Полиция чоршанба куни мусулмонлар томонидан насроний черковларига ҳужумлар содир этилган Файсалобод шаҳрида вазият ҳозирда нормаллашгани ва расмийлар назорати остида эканини айтди. Шаҳарга 6000 полиция махсус кучлари ходимлари олиб келинди, насронийлар яшайдиган ҳудуд қаттиқ қўриқлаш олди. Файсалободда тартибсизликларнинг олдини олиш учун йиғилишлар тақиқланган ва бошқа зарур чоралар кўрилган.
Беш насроний черковига қилинган ҳужумлар ижтимоий тармоқларда Қуръоннинг ёқиб юборилган саҳифалари акс этган сурат ва видеолар тарқала бошлаганидан сўнг содир бўлди, бу эса буни маҳаллий насроний жамиятининг икки аъзоси томонидан содир этилгани ҳақида далолат беради. Шундан кейин черковларга ҳужумлар бошланди.
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Файсалободдаги мусулмон кайфиятининг радикаллашувига сабаб бўлган тартибсизликларга Швеция ва Нидерландияда Қуръонни таҳқирлаш воқеалари таъсир кўрсатган.