Путин Эрон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Владимир Путин Эрон президенти Иброҳим Раиси билан телефон орқали мулоқот қилди.
Россия раҳбари 13 август куни Шероз масжидида содир этилган теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Президентлар халқаро масалаларда, жумладан Теҳроннинг БРИКСга қўшилишдан манфаатдорлиги нуқтаи назаридан ҳамкорликни муҳокама қилдилар. Путин ва Раиси савдо, транспорт-логистика ва энергетика соҳаларида икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш ниятларини тасдиқлади.