Қибрай туманига ҳоким тайинланди
Адлия маслаҳатчиси Рашидов Музаффар Аброрович – Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгашининг қарори билан туман ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
М. Рашидов 1987 йил Тошкент вилояти Зангиота туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Лавозимга тайинлангунга қадар, Оҳангарон тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.