Рус видеоўйинлари хорижда тарғиб қилинади – Путин топшириғи
Россия Президенти Владимир Путин 2023 йил 30 сентябргача рус видеоўйинларини чет элда реклама қилиш бўйича таклифлар тайёрлашга кўрсатма берди. Бу ҳақда давлат раҳбари “Россияда ижодий иқтисодиётни ривожлантириш” кўргазмасига ташрифи якунларида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда “zamon.uz”.
Россия Федерацияси ҳукумати «Россия экспорт маркази» АЖ, АНО стратегик ташаббуслар агентлиги билан биргаликда янги лойиҳаларни илгари суриш ва маҳаллий видеоўйинлар ҳамда уларда қўлланиладиган рус дастурий таъминотини илгари суриш бўйича таклифлар киритади. Бу ҳақда Кремль сайтида хабар берилган.
Президент БРИКС мамлакатларида бошқа нарсалар қатори рус видеоўйинлари ҳам тарғиб қилинишини таъкидлади.
Аввалроқ Владимир Путин россиялик дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилар билан учрашиб, улардан маҳаллий ўйинларнинг Хитой бозорига киришига кўмаклашишни сўраган эди. Давлат раҳбари бу илтимосни қўллаб-қувватлади ва мазкур масалани музокаралар жараёнига киритишини айтди, чунки бозор нафақат Хитойда, балки БРИКС мамлакатларида ҳам улкан.