Бурак Ўздемир қамалиши мумкин
Ижтимоий тармоқларда Туркиялик машҳур фуд-блогер Бурак Ўздемир оғир жиноятда гумон қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Унга кўра, Буракни ҳатто беш йиллик қамоқ жазоси кутмоқда.
Гап шундаки, у Истанбулнинг маданий ва табиий меросини йўқ қилишга ҳаракат қилган. Блогерга берилган баёнотда айтилишича, у отаси билан бирга мамлакат қонунларига қарамай, Истанбулнинг туманларидан бирида иморат қуришга қарор қилган.
Машҳурнинг отаси биринчи учрашувда улар фақат таъмирлаш ишларини олиб боришаётганини айтди. Қайд этилишича, ошпаз ва унинг отаси айбдор деб топилса, улар икки йилдан беш йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.