Толибон Афғонистондаги барча сиёсий партияларни тақиқлади
Толибон Афғонистондаги барча сиёсий партияларнинг фаолиятини шариатга зид эканини айтиб, уларнинг фаолиятини тақиқлади. Бу ҳақда Толибон адлия вазири Абдул Ҳаким Шараий Кобулдаги матбуот анжуманида тақиқ ҳақида маълум қилди.
“Мамлакатда сиёсий партиялар фаолиятида шариат асослари йўқ. Улар миллий манфаатларга хизмат қилмайди, халқ уларни қадрламайди”, – дейди Абдул Ҳаким Шараий.
70 дан ортиқ йирик ва кичик сиёсий партиялар Афғонистон Адлия вазирлигида икки йил аввал, толиблар мамлакат устидан назоратни қайта тиклагунга қадар рўйхатга олинган эди.
Айни пайтда БМТнинг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси ўтган ўн кун ичида мамлакатнинг олти вилоятида Толибон томонидан журналистлар ҳибсга олинганини эслатди. Миссия расмийларнинг сўз эркинлиги ҳуқуқини ҳурмат қилиш мажбуриятини таъкидлади.
Афғонистон “Чегара билмас мухбирлар” ташкилотининг матбуот эркинлиги рейтингида 180 мамлакат ичида 152-ўринни эгаллади.