Ўзбекистон Суперкубоги. «Насаф» Жиззахда «Пахтакор»дан устун келди!
Ўзбекистон Суперкубогида «Пахтакор» ва «Насаф» жамоалари Жиззахда баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 7-дақиқасида Пшемислав Банашак «Пахтакор»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ойбек Бозоров эса 42-дақиқада мувозанатни тиклади.
Беллашувнинг 65-дақиқасида Марко Станоевич тошкентликлар дарвозасини ишғол этиб, «Насаф»га муҳим бўлган ғалабани олиб келди.
«Пахтакор» – «Насаф» 1:2
24.08.2023 йил. Соат 19:30
Жиззах, «Сўғдиёна» стадиони.
Бош ҳакам: Азиз Асимов
Голлар: Пшемислав Банашак 7, Ойбек Бозоров 42, Марко Станоевич 65.
«Пахтакор»: 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Азизбек Турғунбоев (20.Ҳожимат Эркинов,71), 10.Драган Черан, 19.Пшемислав Банашак, 27.Сардор Собирхўжаев ( 11.Пўлатхўжа Холхорхонов, 85), 30.Мэтью Стинворден, 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Дилшод Саитов (17.Достонбек Ҳамдамов,71), 88.Шаҳзод Азмиддинов.
«Насаф»: 1.Умиджон Эргашев, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдираҳматов, 17.Суҳроб Нуруллоев, 19.Матэус Лима (70.Жамбули Жигаури, 54), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич ( 9.Жавоҳир Сидиқов, 71), 92.Умарбек Эшмуродов.
Огоҳлантириш: Хожиакбар Алижонов («Пахтакор»)