«Пригожин тақдири оғир, аммо истеъдодли одам эди» — Путин
Россия президенти Твер вилоятидаги авиаҳалокатда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
«Мен Пригожинни жуда узоқ вақтдан бери, 90 йилларнинг бошидан бери биламан. Тақдири оғир инсон эди ва у жиддий хатоларга йўл қўйди аммо, керакли натижаларга эришди. Иқтидорли инсон, истеъдодли тадбиркор эди», дейди Путин.
“У хатоларга йўл қўйган, аммо у ўзи учун ҳам, умумий иш учун ҳам керакли натижаларга эришган”, дейди Россия президенти.