Наманганда “Open budjet” учун ўқитувчилардан пул йиғилди
Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани 12-умумтаълим мактабида “Ташаббусли бюджет” учун ўқитувчилардан 500 минг сўмдан пул талаб қилинганлиги акс этган аудиохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, таълим масканидаги 27 нафар ўқитувчилардан ёзма тарзда сўровнома ўтказилган. Сўровнома натижаларига кўра 11 нафар педагог ҳақиқатда ҳам мажбуран пул талаб этилганини, 16 нафари эса ўз хоҳишларига кўра ташаббус кўрсатишганини билдирган. Айни пайтда ушбу вазият бўйича туман ҳокимлиги, вилоят ҳамда туман бандликка кўмаклашиш маркази ва туман прокуратураси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
“Ўрганиш якуни юзасидан қўшимча маълумот берилиши маълум қилинади”, — дейилади хабарда.