Паркинсон касаллигида мияни тиклаш йўли топилди
Ван Андел институтининг америкалик олимлари Паркинсон касаллигида мияни тиклаш йўлини топишди. Тадқиқот натижалари Science Advances журналида эълон қилинди.
Иш жараёнида мутахассислар миянинг ҳаракат ва ҳиссий идрок этиш учун масъул бўлган даврларда шикастланишга мослашишига ёрдам берадиган бир қатор жараёнларни аниқлашга муваффақ бўлишди. Бу Паркинсон касаллиги билан боғлиқ. Муаллифлар таламус ва бош мия пўстлоғига эътибор қаратишди. Улар миянинг ушбу қисмидаги маълум занжирлардаги бузилишларни Паркинсон касаллиги билан боғлиқ бўлган мия соҳасидаги базаль ядросидан сигналларни бостириш орқали тузатиш мумкин деган хулосага келишди, деб хабар беради lenta.ru.