Amazon асосчиси Маямига кўчиб ўтишини эълон қилди
Amazon ва Blue Origin асосчиси Жефф Безос Сиетлдан Маямига (Флорида) кўчиб ўтишини эълон қилди.
Бу ҳақда у Инстаграм саҳифасида ёзган. Миллиардер ота-онаси Маямига қайтганини таъкидлади.
Безос, шунингдек, Blue Origin ишларини кузатиб бориш ниятида, чунки унинг фаолияти Флоридага кўчиб ўтмоқда.
У ерда АҚШ космик кучлари базаси, шунингдек, АҚШ президенти Жон Кеннеди номи билан аталган ракета учириш мажмуаси жойлашган.