Al Jazeera: Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 11,5 минг кишига етди
Можаролар авж олган 7 октябрдан бери Ғазо секторида камида 11,5 минг киши ҳалок бўлди, 29 мингдан ортиқ киши жароҳат олган. Бу ҳақда Al Jazeera телеканали анклав ҳукумати матбуот хизматига таяниб хабар берди .
12-ноябрь куни Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроилнинг бомбардимонлари қурбонлари сони 11 180 кишини, шу жумладан 4 609 нафари болаларни ташкил қилганини маълум қилди. Департамент маълумотларига кўра, 28,2 мингга яқин киши жароҳатланган.