Бразилияга чидаб бўлмас жазирама иссиқ келди
Бразилиянинг 3000 га яқин шаҳрида ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли об-ҳаво бўйича қизил огоҳлантириш эълон қилинди. Беш кундан ортиқ вақт давомида ҳаво ҳарорати ўртача 5 °C юқори бўлиши кутилмоқда ва бу соғлиқ учун жиддий хавф туғдириши мумкин, деб хабар берди Кazinform агентлиги BBCга таяниб.
Рио-де-Жанейро ва унинг атрофидаги ҳудудларда ҳаво ҳарорати рекорди янгиланди, у ерда термометр 52,5 °С га кўтарилди.
Камида жума кунига қадар давом этиши кутилаётган жазирама иссиқдан юз миллиондан ортиқ одам жабр кўргани айтилмоқда.
Иссиқ тўлқин Эль-Ниньо табиат ҳодисаси ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ.
Миллий метеорология институти (Inmet) маълумотларига кўра, сешанба куни тушдан кейин Сан-Паулу шаҳрида ўртача ҳарорат 37,3 °C бўлган.
Қайд этилишича, ғайритабиий иссиқлик Бразилияда энергия сарфи рекорд даражага кўтарилишига сабаб бўлган.
Ўтган ҳафта нашр этилган Inmet тадқиқоти шуни кўрсатдики, июлдан октябргача мамлакатдаги ўртача ҳарорат тарихий ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган.