Ўзбекистон U-17 жамоаси тўғридан-тўғри ярим финалга йўл олиши мумкин
ОАВда тарқалган хабарларга кўра, Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби Франция дисквалификация қилиниши мумкин.
Сабаби Франция U-17 жамоасида тўп сурган Янис Исуффу ўтган йил Африка кубогида Нигер термасида ўйнаган. Бу мусобақа эса ЖЧнинг саралаш босқичи ҳисобланади.
ФИФА қоидаларида бир футболчи битта турнир доирасида 2 жамоада ўйнаши тақиқланган… Шундай экан франсузларга мағлуб бўлган жамоа шикоят қилса, иш дисквалификация билан тугаши мумкин.