Иш вақтида базми жамшид қилган шифокорлар жазога тортилди
Ижтимоий тармоқларда Ғузор туманида тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари иш пайтида туғилган кун нишонлашгани ҳақида хабар эълон қилинди. Ҳолат юзасидан Қашқадпрё вилояти ССБ муносоабат билдирди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат мутасаддилар томонидан ўрганилиб, Ғузор тумани тез тиббий ёрдам станцияси бўлим мудири, бош ҳамшираси ва икки нафар навбатчи ҳамширасига нисбатан Меҳнат кодексининг тегишли моддаларига асосан интизомий жазо чоралари қўлланилди.