Мы в Telegram
Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Февраль
2024

Давлат хизматчиларининг аёллари: «Ходимни зомби каби манипуляция қилиб ишлатишади»

0
Давлат хизматчиларининг аёллари: «Ходимни зомби каби манипуляция қилиб ишлатишади»
Фото: Александр Коряков, Коммерсантъ
Дунёнинг жуда кўп мамлакатлари ўз тажрибасида 5 кунлик иш тизимини синаб кўрди ва жорий қилди. 5 кунлик иш ҳафтаси ходимларга иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанатни сақлашга имконият бериб, иш самарадорлигини ошириши исботланди. Бу ходимларга жисмоний ва руҳий саломатликни тиклаш, оилалари ва фарзандлари учун етарли даражада вақт ажратиш имконини беради. Уларда стресс камаяди, шахсий ҳаёти яхшиланади.

Аммо бутун дунё мамлакатлари ходимларнинг иш ва шахсий ҳаётларини мувофиқлаштиришга уринаётган пайтда айрим ташкилотларда фаолият юритадиган ходимларнинг оилалари издан чиқиш эҳтимоли бор. Бу ҳақида аёллар ёзишмоқда.

Насиба, 29 ёшда:
— Турмуш ўртоғим билан севишиб турмуш қурганмиз, икки фарзандимиз бор. Иккимиз ҳам олий маълумотлимиз. Турмуш ўртоғим яхши жойда ишлайди, кичикроқ бўлса-да лавозими бор, маоши ҳам ёмон эмас.

Ўзим ҳам ўртача маошга ишлайман, иккимизнинг ойлигимиз яшаш учун бемалол етади. Унда муаммо нимада дерсиз? Муаммо шундаки, турмуш ўртоғим ишдан жуда кеч қайтади, ишда эзиб ишлатишади. Тунда соат 2 гача, баъзан саҳар соат 4 гача ҳам ишда қолади. Айтишича, раҳбар ишхонадан чиқиб кетмагунча бирор ходим уйига кетиши мумкин эмас экан.

Унга бу ишдан кетиши кераклигини айтяпман, ҳатто ойлиги камроқ бўлса ҳам майли дедим. Чунки суткалаб ўтириб ишлашдан, стрессдан семириб кетяпти, қаттиқ ҳориганидан юзи қариб сочлари оқариб кетди. Лекин бу ишдан кетишни хоҳламайди, карера учун. Чунки турмуш ўртоғим қобилиятли кадр.

Шу туфайли оиламизда турли низолар келиб чиқяпти, болаларим отасини кўришга ҳам улгурмай қолади. Ярим тунда келиб, улар уйғонмасдан яна ишга кетади. Эр-хотин сифатида ҳам орамиз узоқлашиб кетяпти. Оила тинчлигига таъсир этувчи ташқи омилларни ким назорат қилади? Яхши ходимларни эзиб, босим остида ишлатишдан ким манфаат топади? Ходимни зомби каби манипуляция қилиб ишлатиш нега керак?

Ҳозирдан ўғлим ва қизимнинг қулоғига уқтиряпман – давлат ишхонасида ишламайсан, деб. Атрофдаги турмуш ўртоғи хорижда ишлаётган аёлларни ҳам кўраман, уларни тушунаман. Аммо шу ерда яшаб ҳам оиласига вақт ажрата олмаётган ходимларнинг оиласи улардан кам азият чекмаяпти. Бу вазият сабаб қанчадан қанча давлат хизматчиларининг болалари ота меҳрини кўрмай ўсяпти, яқинлар жабр чекяпти. Шу сабаб оиласи бузилиб кетаётганлар бор ахир.

Сабрия, 34 ёшда:
— Турмуш ўртоғим орган ходими. Ҳафтада бир кун якшанбани кутамиз, у билан гаплашиш учун. Баъзида ҳатто дам олиш кунида ҳам ишга боришга мажбур, чақириб олишади. Қариндошчилик, байрамлар, тўйлар, жанозаларда умуман қатнашолмайди. Ота-онасидан хабар олишга ҳам вақт топа олмай асабийлашади баъзида. Болаларни фақат ухлаб ётганда кўради. Дам олиш кунлари ишга чақиришганда, борманг, мажбур эмассиз бунга, болалар сизни соғинишган, десам жаҳли чиқади. Гап эшитаман, дейди.

Шунақа “гап эшитиш”лардан кейин асабий бўлиб келиб, аламини биздан олади. Ундаги психологик зўриқиш нима сабабдан бўлаётганини яхши тушунаман, шунинг учун чидайман. Лекин бу қачонгача давом этади. Бир хил пайтда ё бизни, ё ишни танланг, демоқчи бўламан. Шу ишнинг ортидан кун кўраётганимизни ўйлаб, жим бўламан.

Дилшода, 37 ёшда:
— Айнан шунақа ортиқча юкламали иш вақти туфайли эркак ўзгариб, асабий бўлиб, тиранга айланиб кетяпти. Оиласи, бола-чақа, ота-онага вақт тополмай, стресс, асабий муҳит, уйқусизлик туфайли инфаркт, инсултга чалинишяпти.

Бошлиғи ва кўчанинг аламини уйдаги хотин ва болалардан олиб, ажрашиб кетаётганлар бор, уйга келса гап тегади деб, кўчада, хизмат жойида юриб, ўша жойдан бирор аёлга илакишиб, хотинини ташлаб кетганлар бор. Ишга кетганда ҳам, ишдан келганда ҳам болалари ухлаб қолиб, бир ойда бир отасини кўрмайдиган болалар ҳам бор. Эр-хотинлик муносабатлари ёмонлашгани туфайли ажрашаман деган аёллар ҳам бор. Айниқса ҳокимлик тизимида ишлайдиган, банкларда ишлайдиган, солиқ тизимидагиларни ярим кечагача ишда ушлаб, яна саҳарда мажлисга чақириш одат ва анъанага айланган. Болалар отаси бўла туриб ота тарбиясини кўрмайди, аёллар эри бўла туриб ёлғиздай яшашади.

Фарида, 40 ёшда:
— Турмуш ўртоғим халқ қабулхонаси раҳбари. Ишхонасига кираверишда иш вақти 9:00 дан 18:00 гача деб ёзиб қўйилган. Лекин ҳечам кечки соат 9 дан эрта келолмайди. Баъзида тунги 12 гача қолиб кетади ишда. Ҳаммасидан ёмони – байрам кунлари ҳам ишлайди, ҳеч бўлмаганда Ҳайит байрамида уйда, оиласи билан бўлиши керак деб ҳисоблайман.

Иқбол, 35 ёшда:
— Турмуш қурганимизга яқинда 15 йил бўлади. Эрим туманимиздаги солиқ идорасида ишлайди. Кўпинча дам олиш кунлари ҳам ишга боради. Деярли ҳар куни эрталаб соат 7 да мажлис бўлади, кеч қолмаслик учун соат 6 да уйдан чиқиб кетади (уйимиздан туман марказигача анча узоқ). Айниқса ҳисобот пайтларида умуман бизни эсдан чиқариб қўяди. Ношукрлик қилмайман, лекин оиласи учун шунча ишлаган одам у оиланинг бағрида мазза қилиб яйрамаса, яқинларининг меҳрини кўрмаса, меҳр бермаса бундан нима фойда? Гапирсам, бошқа давлат ташкилотларида аҳвол бунданам беш бадтар эканини айтади.

Шу ишининг орқасидан қон босими ошадиган бўлиб қолди. Уйда иложи борича асабийлаштирмасликка ҳаракат қиламан, қон босими ошмаслиги учун. Ўзим ҳам мактабда ишлайман, унга осон бўлсин деб ҳамма рўзғор ташвишини бўйнимга олдим. Баъзида қайнона-қайнотам хафа бўлишади улардан хабар олишга улгурмагани учун.
***
Эслатиб ўтамиз, Меҳнат кодексининг 115-моддасида ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига 40 соатдан ошмаслиги белгилаб қўйилган. 2023 йилда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан ўтказилган тадқиқотда ҳам давлат хизматида меҳнат қонунчилигига риоя этмаслик ҳолатлари, давлат хизматчиларининг ярмидан кўпи иш вақтидан ташқари ишга жалб этилиши тасдиқланган эди.

Давлат ташкилотларида ходимни ишдан кейин ҳам мажбуран олиб ўтириш инсон ҳуқуқларининг бузилиши деб баҳоланади. Юқоридаги фикрлардан келиб чиқилса, бу вазият жамиятда кўплаб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқариши мумкинлиги хавотирли ҳолат ҳисобланади.

Гулмира Тошниёзова тайёрлади




Губернаторы России
Москва

Сергей Собянин: Центральной детской библиотеке имени Гайдара — 90 лет





Москва

Весь мир чипировали умом Ленина?! Раскрыта загадка Мавзолея В.И. Ленина. Проект "Святой Ленин".


Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media
Москва

Собянин: В Москве создана самая маленькая схема метро в мире



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

Баста

Рэпер Баста рассказал, на что будет претендовать его СКА




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

Источник 360.ru: птенцов придавило тренажером во дворе дома в Москве

В Москве презентовали медали и экипировку VIII игр «Дети Азии»

В Москве подвели итоги первого дня чемпионата по игре «Камень, ножницы, бумага»


Ролан Гаррос

Теннисистка из Пятигорска вышла в четвёртый круг турнира Большого шлема



Новости Крыма на Sevpoisk.ru


Game News

"Расхитительница гробниц: Легенда о Ларе Крофт" получила дату выхода и тизер



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России