Мы в Telegram
Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Февраль
2024

Тошкент ҳавоси: “Таклифлар”дан қачон комплекс режа ва амалий ҳаракатларга ўтилади?

0
Тошкент ҳавоси: “Таклифлар”дан қачон комплекс режа ва амалий ҳаракатларга ўтилади?
21 феврал куни Тошкент яна бир бор дунёда энг ифлос шаҳарлар рўйхатидан, бу сафар бинафша ранг (ҳаво ифлосланишинг максимал даражаси) билан 1 ўринга чиқди. Kun.uz мухбири бу борадаги саволлар билан Экология вазирлигининг Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш сиёсати бўлими бошлиғи Баҳром Холхўжаевга юзланди.

“Қиш мавсумида газ босимининг пасайиб кетгани сабаб бошқа ёқилғи турлари, жумладан, мазут ва кўмирга ўтиш орқали кескин [ҳаво] ифлосланишига олиб келяпти. Ижтимоий тармоқларда ҳам кўришимиз мумкин, Тошкент ИЭСда кўмир ва мазутдан фойдаланишни экологияни бузадиган ҳолат десак бўлади. Куни кеча Сергели туманидаги иссиқлик станцияларида мазутдан фойдаланиши ортидан қора тутунли ҳолатни кўрдик. Булар асосий манбалар бўлса, бошқа яна бир қанча сабаблар ҳам бор: яшиллик даражаси, иссиқлик тизими, автотранспорт воситаларининг максимал даражада кўпайиб кетаётганини, қорлардан кейин ҳам йўлларни тозалашда қум сепилишини ҳам айтиш мумкин. Чунки қуёш чиқиб, қор кетгач, қуруқ қум ҳосил бўлади – бу ҳам кўтарилиб, атроф-муҳитни зарарлаши мумкин.

Бу каби ҳолатларни бартараф этиш бўйича ҳар қайси ваколатли орган томонидан бир қанча ишлар амалга оширилиши керак. Амалга ошириб келинмоқда ҳам. Жумладан, Экология вазирлиги томонидан Тошкент ИЭС фаолияти ўрганилди. ИЭС маълум бир миқдорда [1 млрд сўм] жарима тўловларига тортилди. Яқинда бу компенсация тўловларининг 300 млн сўм миқдори тўланди.

– 14 феврал куни Энергетика вазирлиги ҳаво ифлосланиши мазутдан эмаслиги ҳақида баёнот берди. Бунга вазирликнинг муносабати қандай?
– Албатта, бу ҳолат ижтимоий тармоқларда эътироз ва мухокамаларга сабаб бўлганди. Жамоатчиликдан ҳеч нарсани яширишнинг иложи йўқ, ҳамма кўриб, билиб турибди. Эътибор берилса, газ ва мазут, кўмирнинг ёқилишида фарқ борлигини билишади. Газ ёқилганда оқ тутунга ўхшаш азот диоксиди чиқса, мазут ва кўмирда ишлаганда қоп-қора ифлослантирувчи тутун чиқади. Бу ифлослантирувчи моддалар айниқса ҳаво тозаловчи ускуна бўлмаганда атмосферада [яққол кўзга] ташланишини кўриш мумкин. Яъни филтрларнинг лозим даражада ишламаётгани ёки умуман ўрнатилмаганини кўришимиз мумкин.

Биз фақат айнан мазут ёки кўмир эмас, балки [ҳаво ифлосланишида] бошқа манбалар борлигини ҳам айтиб ўтдик. Лекин кўряпмизки, куз-қиш мавсумида алтернатив энергия манбаларидан фойдаланиш кескин ҳаво ифлосланиши ҳолатлари юзага келтирмоқда. Энергетика тизимининг лозим даражада газдан фойдаланишга кучи етмаганда ёки газ босими пасайганда кўмир ва мазутдан фойдаланилмоқда, бу албатта атмосфера ҳавосининг ифлосланишига салбий таъсир кўрсатяпти.

– Ҳаво ифлосланиши мавзуси кўтарилгач, вазирлик кўплаб жойларга бориб, саноат корхоналарининг фаолияти, филтрларини ўрганди. Шу доирада нечта корхона ўрганилди ва уларнинг қанчаси Ўзбекистон, хусусан, Тошкент ҳавосини ифлослантираётгани бўйича маълумот борми?
– Атроф-муҳитга таъсир қилиш бўйича асосан биринчи ва иккинчи тоифа саноат корхоналари ўрганилади (жами тоифалар сони – 4 та) ва бу бўйича текшириш, мониторинг ишлари амалга оширилади. Республика бўйича 2 мингдан ортиқ 1-2-тоифа саноат корхоналари бор. Бунинг ичида айримлари кўпроқ ҳавога, сувга ёки чиқиндига таъсир қилади, шулар ичидан кўпроқ атмосферага таъсири бўлганларини танлаб олиб, шу бўйича ишларни ташкиллаштиряпмиз. Бу борада жуда кўп ишчи гуруҳлар бор. Шунинг учун ҳам бугун эконазоратдан маълум мутахассисларни чақириш имкони бўлмаяпти. Чунки ҳаммаси [ҳудудлардаги] жойларда.

Аввало қайси корхона билан ишлаш, ҳаво ифлосланишига қайси корохна кўпроқ таъсир кўрсатяпти, қайси бирида умумий ифлослантирувчи моддаси юқори. Шунақа рўйхат қиляпмизки, шу рўйхатда аниқ маълумотларни шакллантириб, аниқ манзилли дастур қилиб, ҳозир йил охиригача топшириқни бажариш бўйича ишлар кетяпти. Энди бу чанг ва газдан тозаловчи ускуналар бўйича, қўшимча равишда 1-тоифали корхоналарда атроф-муҳитни мониторинг қилувчи кичик станцияларни ўрнатиш режамиз бор. Шу станцияларни тезроқ ўрнатсак, корхоналарни кичик санитар ҳудудларда постлар қўямиз. Шундан кейин ҳавога қора тутунлар чиққанини ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардан кўриб эмас, ундан олдинроқ чора кўришга имконимиз бўлади. Бу жараёнда яна тизимни вазирликнинг ягона геоном ахборотлар базасига интеграция қила олсак, ўша ернинг ўзида компенсация тўловларини чиқарамиз, ўша ернинг ўзида корхонанинг фаолияти ўрганилади, автоматлаштирилган тизим юзага келади.

Бу ишларни бир йилнинг ичида амалга ошириш имконсиз, лекин зарарловчи асосий корхоналар билан ишлаш орқали тизимни йўлга қўйиб, ишимизни енгиллаштирамиз.

– Шу ишлар ҳал бўлиши учун қанча вақт кетади, аниқ муддатлар борми?
– Йилнинг охиригача саноат корхоналари, цемент заводаларида чанг тозалаш ускуналарини ўрнатиш вазифаси юклатилган. Республика миқёсида, айниқса Тошкент вилоятида цемент заводлари кўпроқ, шунга мувофиқ юклама ҳам кўпроқ. Бекобод саноат ҳудуди, у ердан шамол орқали Тошкентга [ифлос ҳаво] келади. Тошкент атрофидаги яшил белбоғ бўйича ишчи гуруҳ тез орада ўз хулосасини беради. Йил охиригача натижаларни кўрамиз.

Биринчи тоифали корхоналарга йил сўнгигача автоматлаштирилган пост станцияларини ўрнатиш режалаштирилган. Бу 1 октабргача қилиниши президент қарори билан белгилаб берилган. Буни ўрната олсак, куз мавсумидан рақамли тизим анча жойига тушади.
***
Баҳром Холхўжаев интервю сўнггида экологик муаммолар, жумладан, ҳаво ифслосланишининг камайишида ижро ҳокимиятидаги бошқа вазирлик ҳамда ташкилотларнинг ўрни катта эканини, ишлаб чиқилган тавсиялар асосида нима ишлар қилинаётгани очиқланиши кераклигини айтди. Масъул вакил бу борада Эковазирлик ҳар қандай дебат, анжуман, брифинг ўтказилишига тайёрлигини, бошқа ташкилотлар берадиган керакли таклиф ҳамда тавсиялар қўллаб-қувватланишини таъкидлади.

Шу ўринда эслатиб ўтиш лозим, шу йил 17 январ санасида Тошкент шаҳар ҳокимияти экологик вазиятни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқаётганини, бу бўйича тақдимот қилинишини маълум қилганди. Аммо бир ойдан кўпроқ вақт ўтдики, режанинг боши ҳам кўрингани йўқ. Kun.uz’нинг бу борадаги сўрови эса жавобсиз қолдириб келинмоқда.

Аввалроқ “Тошкентбошпланлити” корхонаси пойтахт бош режаси ишлаб чиқилгани ҳамда ҳукуматга киритилганини очиқлаб, халқ муҳокамасига қўйилишини қайд этганди. Аммо бу режадан ҳам дарак йўқ.

Дилшода Шомирзаева тайёрлади.




Губернаторы России
Москва

Мэр Москвы договорился о создании роботизированного завода по производству грузовых автомобилей





Москва

Яндекс, А.С. Пушкин, Святой Ленин ведут следствие. Настоящая сенсация! 225 лет А.С. Пушкину.


Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media
Москва

Мэр Москвы договорился о создании роботизированного завода по производству грузовых автомобилей



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

Андрей Макаревич

СК заинтересовался Макаревичем* после разговора с "Зеленским" и слов о концерте в Киеве




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

В Крылатском будет создан современный спортивный кластер — Собянин

Поражения Шубенкова и Савлукова, осечка Кнороз и двойной триумф Макаренко: чем запомнился «Мемориал Знаменских»

Медийный баскетбол, киберспорт и турнир ММА: Константин Пухов рассказал о мероприятиях Международного центра бокса (Наташа)


Варвара Грачёва

Осталась в одиночестве: Андреева победила Грачёву и вышла в четвертьфинал «Ролан Гаррос», Медведева остановил де Минор



Новости Крыма на Sevpoisk.ru


News Every Day

Discover Tintex: A Hub for Premium Car Care and Customization



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России