Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон пойтахтига етиб келди (фото)
0
Жамоамиз 25 март куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да Эрон терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув Теҳрон шаҳридаги “Озоди” стадионида бўлиб ўтади.
Мазкур ўйин ҳар иккала жамоа учун муҳим саналиб, жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида ўтказилади. Ўзбекистон терма жамоаси ушбу сафарда ғалаба қозониш орқали ўз имкониятларини янада мустаҳкамлаш ниятида.
