"Крокус"дан бир йил ўтиб, марказий осиёлик мигрантларга босимлар давом этмоқда
Марказий осиёлик муҳожирлар Россияда 2024 йил 22 март куни Москвадаги Crocus City Hall концерт залида рўй берган қонли террорчилик ҳужумидан сўнг зўравонлик ва таъқибларга кўпроқ дучор бўлмоқда.
Сўнгги йилларда Россияда содир этилган энг йирик терррор ҳужумида 140 дан ортиқ киши ҳалок бўлган ва 550 дан зиёд одам жароҳатланган.
Экстремистик "Ислом давлати" гуруҳи ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олган.
"Бир йил ичида Россияда миграция муҳити сезиларли даражада ўзгарди", дейди миграция...
