Хотин-қизларга кўрсатилаётган юксак эътиборнинг ёрқин намунаси саналган ҳужжат
Президентимизнинг жорий йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонини ўқир эканман, хотин-қизлар ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ мавжуд ҳаётий муаммолар шу қадар аниқ-тиниқ кўрсатиб ўтилгани, уларни бартараф этиш юзасидан зарур амалий таклифлар белгиланганидан, очиғи, ғоят хурсанд бўлдим.