Танзила Норбоева:“Халқ билан мулоқот йили” бир йилда тугаб қолгани йўқ.
Илк бор Ўзбекистон республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева бугунги демократик ислоҳотларнинг амалдаги намойишини кўрсатган ҳолда хориж ОАВга интервью берди. Танзила Норбоева Ўзбекистонда мажбурий меҳнат, болалар меҳнати, эркак ва аёллар тенг ҳуқуқлиги ҳақида гапирди. Норбоеванинг айтишича Ўзбекистондаги меҳнат ресурсларининг 48 фоизини аёллар ташкил этади.