“Халқаро қизлар куни” мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда
Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар марказида “Халқаро қизлар куни” муносабати билан “Ташаббускор, дўст, ҳамфикрмиз, дугонажон” шиори остида ижодий кеча ўтказилди. Унда фан, санъат, маданият соҳаси вакиллари, Хотин қизлар қўмитаси вакиллари, олий таълим муассасалари талабалари, “Қизларжон” клуби аъзолари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоллари иштирок этди.