Украина чегараси яқинида яна россиялик ҳарбийлар тўпланаётгани ҳақида хабар тарқалди, Пентагон изоҳ сўрамоқда
2021 йил давомида иккинчи бор интернетда Россия ўз қўшинларини Украина билан чегаралар томонга силжитаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Баҳорда кузатилган ҳарбий кескинликдан кейин ёзда жимжитлик ҳукм сурди, аммо октябрь ойининг сўнгги кунларида Ғарбнинг қатор нуфузли нашрларида чегара ҳудудларида ҳарбий фаоллашув бошлангани ҳақида хавотирли хабарлар янгради. Украина мудофаа вазирлиги ҳозирча бундай хавотирларга қўшилгани йўқ ва «Украина чегаралари […]