Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2023 йилда 1,2 млрд долларга камайди
![Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2023 йилда 1,2 млрд долларга камайди](https://www.gazeta.uz/media/img/2020/09/RJMrt816007576552981_b.jpg)
Декабрда Ўзбекистон халқаро захиралари кўпайди, бироқ 2023 йил бўйича мамлакатнинг «молиявий ёстиқчаси» 1,2 млрд долларга камайиб, 34,56 млрд долларни ташкил этди. Йиллик ҳисобда захиралар камайиши 2018 йилдан бери илк марта кузатилди. Олтиннинг физик ҳажми йил давомида деярли 25 тоннага камайди.