«Кимдир Ўзбекистон ўйинидан қониқмаса, бу уларнинг муаммоси». Сречко Катанец — Таиланд устидан қозонилган ғалаба ҳақида
![«Кимдир Ўзбекистон ўйинидан қониқмаса, бу уларнинг муаммоси». Сречко Катанец — Таиланд устидан қозонилган ғалаба ҳақида](https://www.gazeta.uz/media/img/2024/01/wfXUx017067155502559_b.jpg)
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Таиландга қарши ўйиндан мамнун эканини айтди. Шунингдек, терма жамоадаги жароҳат олганлар, Осиё Кубоги чорак финалида Қатар билан бўлажак учрашувдан умидлари ва тактика танлаш ҳақида гапирди.