Самвел Бабаян: “Ўйинни қўшимча вақтларгача ўтказмоқчи эмас эдик”
“Навбаҳор” ҳамда “Сўғдиёна” (0:0 асосий вақт, 3:1 пенальтилар серияси) ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги ярим финал баҳсидан сўнг наманганликлар устози Самвел Бабаян финал масаласини асосий вақтда ҳал этишни мақсад қилгани, финалнинг тарихий аҳамияти ва ҳал қилувчи ўйиндаги рақиби ҳақида фикр билдирди.