Киев суди собиқ президент Пётр Порошенконинг мулкларига тақиқ қўйди
Киевнинг Печерский туман суди Украина собиқ президенти Пётр Порошенконинг мулкига давлатга хиёнат ва терроризмга алоқадорлик иши доирасида тақиқ қўйди, деб хабар беради «Интерфакс-Украина». «Мол-мулкка тақиқ қўйиш тўғрисидаги прокурор илтимосномаси қаноатлантирилсин», — дейилган 6 январь кунги судда. Суд тақиқ қўйишга қарор қилган мулклар таркибига Винница ва Киевдаги квартиралар, Козиндаги ҳовли-жой, ер участкалари, шунингдек, хусусий компанияларнинг акциялари киради. «Қарор […]