Ойнинг ўн беши ёруғ
Шоҳида опа Отажонова ойнинг ўн беши қоронғу бўлса, ўн беши албатта ёруғ бўлишини дилдан англайди. Болаликдан юриш, эмин-эркин ҳаракатланишни орзу қилувчи қизи Умидага ногиронлик аравачаси топширилганида мушфиқ она жамоат ташкилотлари, маҳалла-кўй, меҳридарё юртдошларимизнинг совғасидан ҳам кўра, энг аввало, уларнинг эътибори ва ғамхўрлигидан кўнгли тоғ қадар ўсди.