Беларусь Covid-19ни сабаб қилиб, қўшни давлатлар билан чегарасини ёпди
Беларуснинг барча чегара пунктлари хорижлик фуқаролар учун ёпилди. Мухолифат ва танқидчилар расмийларнинг ушбу қарори ортида сиёсий сабаблар борлигини айтмоқдалар. Беларусь Чегара қўмитаси чекловлар 1 ноябрь куни кучга киришини маълум қилди. Қўмитага кўра, чегарани ёпишдан мақсад «COVID-19 инфекцияси тарқалишининг олдини олишдир». Беларусда август ойида бўлиб ўтган президент сайловида амалдаги президент Александр Лукашенко ғолиб чиққани эълон қилинганидан бери норозилик акциялари тинчимаяпти. Читать дальше...