Хитой билан иқтисодий муносабатлар бузилган тақдирда Германия ЯИМнинг 0,76 фоизини йўқотади
Немис сиёсатшунослари башорат қилганидек, Пекиннинг Россияни қўллаб-қувватлаши фонида иқтисодий можаро келиб чиқиши мумкин.
Spiegel манбасининг ёзишича, Германиянинг йирик бизнеси Хитой билан чамбарчас боғлиқ ва «иқтисодий ажралиш» юз берган тақдирда Германия ялпи ички маҳсулоти 0,76 фоизни йўқотиши мумкин. Бу рақамлар Мюнхендаги Иқтисодий тадқиқотлар институти томонидан тақдим этилган.
Хитой Германиянинг энг йирик савдо шериги бўлиб қолмоқда. Ўтган йили мамлакатлар ўртасидаги товар айланмаси Германия Федерал статистика бошқармаси томонидан 300 миллиард еврога баҳоланган эди.
Пекин ва Берлин ўртасидаги иқтисодий алоқалар тўлиқ узилган тақдирда, энг кўп немис автомобилсозлик саноати зарар кўради.