Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
Ўзгидромет 7-9 август кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +16…+21 даража, кундузи +30…+35 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради. ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +18…+23 даража, кундузи 7 августда +33…+38 даража, 8-9 августда +30…+35 даража бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида 7 августда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +18…+23 даража, 7-8 августда +30…+35 даража, 9 августда кундузи +32…+37 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7 августда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20…+25 даража, кундузи 7 августда +33…+38 даража, 8-9 августда +31…+36 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 7-8 августда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, 9 августда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7 августда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18…+23 даража, 7 августда кечаси +28…+33 даража, 8-9 августда кундузи +30…+35 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, 7-8 августда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, 7 августда баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 9 август ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12…+17 даража, кундузи 7-8 августда +20…+25 даража, 9 августда +23…+28 даража бўлади.