Тошкентда автобус ва юк машинаси тўқнашиб кетди. Талофатлар бор
Бугун 29 ноябр куни соат 06:50 ларда, Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида 132-сонли йўналишда ҳаракатланаётган «Mercedes-Benz» автобуси ҳайдовчиси А.С. Бинокор кўчаси бўйлаб «Тошкент» МФЙ томонга ҳаракатланиш учун орқага қайрилаётган вақтда ЙТҲ содир бўлган.
«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, автобусга Бинокор кўчасининг қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган «MAN» русумли юк автомобили келиб урилган.
Дастабки маълумотга кўра, ушбу ЙТҲ натижасида 3 нафар автобус йўловчиси енгил тан жароҳати олган, автобус ва юк автомобили техник шикастланган.