Нукусда ноқонуний ишдан бўшатилган ходимнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди
Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман судининг 27.06.2023-йилдаги ижро ҳужжатига асосан фуқаро Б.Абдиганиевани Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Тахтакўпир туман бўлими Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинг бўлими бош инспектори лавозимига 2023 йил 23-март кунидан бошлаб ишга тиклаш ва унга 4 427 742 сўм иш ҳақи ва 4 645 770 сўм маънавий зарар ундириш белгиланган.
Ӯзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа орган хужжатларини ижро этиш тӯғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ ишга тиклаш ва иш ҳақи ундириш ҳақидаги судларнинг ижро ҳужжатлари Бюро органларига тақдим этилмасдан аввал иш берувчи ташкилотга топширилиши лозимлиги қатъий белгилаб қўйилган.
Шу сабабли, фуқаро Б.Абдиганиева суднинг ижро ҳужжатини ижросини таъминлаб беришни сўраб, Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасига топширган.
Ғазначилик хизмати қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси суд қарори ижросини таъминламаганидан сўнг фуқаро Б.Абдиганиева Бюронинг Нукус шаҳар бўлимига мурожаат қилиб, ижро ҳужжати ижросини таъминлаб беришни сўраган ва бўлим томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
Бўлим давлат ижрочиси ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғига ижро ҳужжати ижроси таъминланиши лозимлиги, унинг ижросини таъминламаслик оқибатлари ҳақида огоҳлантириш берган.
Шундан сўнг, Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғининг 04.09.2023 йилдаги буйруғига асосан 2023 йил 23-март кунидан бошлаб ишсиз юрган фуқаро Б.Абдиганиева ўзининг аввалги иш ўрнига ишга тикланган ва унинг фойдасига ундирилиши лозим бўлган иш ҳақи ва маънавий зарар фуқаро Б.Абдиганиева тўлаб бери