«Реал» Чемпионлар Лигасида қанча пул ишлаб олди?
УЕФА Чемпионлар Лигасининг ушбу мавсумида «Реал» 42 миллион евро ишлаб улгурди. Бу суммадан 15,6 миллион евро ЕЧЛ гуруҳ босқичидаги иштирок учун, 16,8 миллион евро олтита ғалаба учун, яна 9,6 миллион евро плей-офф босқичига чиққани учун. Эслатиб ўтамиз, тунда «Реал» гуруҳ босқичининг охирги турида «Унион»ни таслим этди.