Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги музокаралар қийин кечмоқда
Фото: Getty Images Исроил ва ҲАМАС гуруҳи ўртасида 7 октябр куни гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар давом этмоқда, томонлар ҳали якуний келишувга эришгани йўқ. Бу ҳақда Исроил расмийларига таяниб, CNN хабар берди. Қайд қилинишича, Исроил бу сафар гаровга олинганларнинг ҳаммаси озод этилишини талаб қилмоқда, ҲАМАС эса оғир жиноятларда айбланган, аввалгидан кўра кўпроқ фаластинликларнинг қамоқдан озод этилишини талаб қилмоқда. Маҳкумларни ва гаровга олинганларни алмаштириш билан боғлиқ сулҳ бир ёки икки ҳафта давом этиши мумкин. Читать дальше...