«ПСЖ» собиқ бош мураббийи мусулмонларга қарши ирқичилик қилгани учун қамалиши мумкин
«ПСЖ»нинг собиқ бош мураббийи Кристоф Галтье ирқчилик иши бўйича қачон ҳукм қилиниши маълум бўлди.
Le Parisen хабарига кўра, Ницца прокуратураси мураббийни бир йил шартли қамоқ жазоси ва 45 минг евро жарима тўлашни талаб қилган.
Манбага кўра, тингловлар давомида Галтье ўзига қўйилган барча айбловларни рад этган.
Ницца полицияси 30 июнь куни Галтьени ирқий ҳақорат иши бўйича тергов доирасида 24 соат давомида ҳибсга олди. У ирқчиликда айбланиб, уч йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Таъкидланишича, журналистлар қўлига 56 ёшли мураббий «Ницца» футбол клубида қора танли футболчилар ва мусулмонларнинг кўп бўлишига йўл қўйиб бўлмаслигини кўрсатган хат келган.