Қорақалпоғистонда ис гази бир оиланинг 5 аъзосини ёстиғини қуритди
Бош прокуратура маълумотига кўра, ҳолат 15 декабрда Чимбой туманида юз берган.
Вафот этганлар орасида 15 ва 12 ёшли ўсмирлар ҳам бўлган. Оиланинг яна икки аъзоси тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Ҳолат бўйича терговга қадар текшириш олиб борилмоқда.