Наманган вилояти ҳокими ўринбосари ва Бухоро тумани собиқ ҳокими қамоққа олинди
Наманган ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган Саидаҳмад Султонов (чапда) мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ваколати доирасидан четга чиқишда гумонланмоқда.
Бухоро тумани собиқ ҳокими Хайрулло Жўраев (ўнгда) эса юқоридаги икки жиноятга қўшимча мансабга совуққонлик билан қараш, мансаб сохтакорлиги ер бериш тартибини бузишда гумонланмоқда.
Олдинроқ собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов қамоққа олинганди.