Ангренда ўқитувчилар кечаси кўмир ташигани ростми?
Жорий йилнинг 20 декабрь куни ижтимоий тармоқларда «ДИҚҚАТ ЎҚИТУВЧИ МАРДИКОРМИ? КЕЧАСИ КЕЛИБ МАКТАБ ҲОВЛИСИДА МАРДИКОРЛИК ҚИЛМАСА ВИЖДОНСИЗМИ? Айтишларича ярим кечаси Ангирендаги 39 Мактаб директори ўқитувчиларни ҳаммаси мажбурий меҳнатга жалб қилиб мактабда КЎМИР ТАШАТТИРИБДИ»(асл ҳолида олинди) шаклида видеохабарлар тарқалди.
Ҳолат бўйича Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари одиб борилди. Аниқланишича, мазкур таълим муассасасига жорий йилнинг ноябрь ойида Президентимизнинг ПҚ-57-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида мактабгача ва умумтаълим ташкилотларини куз-қиш мавсумига ҳозирлаш, хусусан кўмир ёқилғисини етказиб бериш ишлари амалга оширилган.
Мактабга 11 ноябрь тунда кўмир ёқилғиси келиб тушган. Мактаб маъмурияти, тех ходимлар ва мактаб атрофидаги аҳоли ёрдамида шу куннинг ўзида ўз ташаббуслари билан ёғин-сочинга қолдирмай кўмирни махсус қўрилган омборга киритиб олишган.
Хабардаги видеони муассаса раҳбарияти, миннатдорчилик сифатида суратга олиб мактаб телеграм гуруҳига ташлаган.
Бу видеодан эса бир ой ўтиб, баъзи ғараз ниятли шахсалар буткул бошқа мақсадда фойдаланган.
Мазкур таълим муассасасида ҳеч қандай мажбурий меҳнат содир этилмаган!