Фарғона вилоятидаги ёқилғи қуйиш шахобчаларида нефть маҳсулотлари сифати юзасидан назорат тадбирлари отказилмоқда
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ва вилоят департаменти ҳамкорлигида нефть маҳсулотлари сифатини назорат қилиш бўйича жойларда мунтазам равишда назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, Фарғона шаҳри ва Ёзёвон туманида олиб борилган сифат назорати тадбирларида 5 та хусусий автомобилларга ёқилги қуйиш шахобчасининг заҳирасидаги 19 минг 582 литр бўлган АИ-80 маркали автобензиндан олинган намуналар Марказий назорат-кимё лабораторияси хулосасига кўра давлат стандарти талабларига жавоб бермаслиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан маҳсулот сифатини тиклаш бойича кўрсатмалар берилиб, унинг бажарилиши назоратга олинди.