Чингиз Айтматовнинг 10 жилдли асарлар тўплами чоп этилди
Турон кутубхонасида буюк қирғиз адибининг “Чингиз Айтматов.Асарлар” тўплами тақдимоти бўлиб ўтди.
«Қадимдан қадим ўзбек маданиятининг Ўрта Осиёга кўрсатган таъсирини кўҳна Византия Қадим Русга кўрсатган таъсир билан қиёслаш мумкин», – деган эди Айтматов 1988 йил «Правда» газетасида.
Чингиз Айтматовнинг рус ва қирғиз тилларида ёзилган «Қиёмат», «Асрга татигулик кун», «Жамила», «Сарвиқомат дилбарим», «Биринчи муаллим», «Сомон йўли», «Оқ кема» ва бошқа асарлари дунёга машҳур.
Адибнинг деярли барча асарлари ўзбек тилига таржима қилинган. Бугун тақдим этилган тўплам лотин алифбосида ҳар бир жилди 1000 нусхадан чоп этилган.