Озарбайжонда 2253 та масжид мавжуд
Озарбайжонда мустақилликка эришган пайтда бор-йўғи 17 та масжид бўлган бўлса, ҳозир уларнинг сони 2253 тага етди. Бу ҳақда Кazinform агентлиги Azertagга таяниб хабар беради.
Бу ҳақда Озарбайжон Диний ташкилотлар билан ишлаш давлат қўмитаси раиси Мубариз Гурбанли журналистларга берган интервьюсида маълум қилди.
Унга кўра, кейинги 20 йилда мамлакатда 435 та масжид қурилиб, фойдаланишга топширилган.
– Айни пайтда босқинчилардан озод қилинган ҳудудлардаги диний ёдгорликларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Арманлар нафақат ислом динига, балки насронийлик ва бошқа динларга қарши вандализм ҳаракатларини амалга оширди, – деди қўмита раҳбари.