Эрдўғон: Террорчилар энди турк халқи орасига нифоқ сола олмайди
Террор хуружлари натижасида миллатнинг бўлиниш даври тугади.
Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбул Сабиҳа Гўкчен аэропортида янги учиш-қўниш йўлаги очилишида сўзлаган нутқида маълум қилди.
Президент, террорчилар бундан буён турк халқи орасига нифоқ уруғини сепа олмаслигини айтди: “Улар бизни террор ёрдамида енгишга қодир эмас, ҳар қанча уринишларга қарамай, йўлимизни ҳеч ким тўсиб қўя олмади”.
«Биз ҳеч кимга террорчиларни қўллаб-қувватлаш имкониятини бермаймиз», – деди Туркия раҳбари.