16 ёшли бола 52 ёшли пиёдани уриб юборди
Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқандда вояга етмаган бола машинада шифокорни уриб юборгани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Маълум қилинишича, 2023 йил 16 май куни соат 21:30 лар атрофида Самарқанд шаҳар И. Холдун кўчасида 2007 йилда туғилган вояга етмаган Самарқанд шаҳрида яшовчи бола отасига тегишли чет элда ишлаб чиқарилган транспорт воситасини тезликни меъёридан ошириб ҳайдаб, йўлнинг қатнов қисмидан ўтаётган […]