Швейцария прокуратураси Гулнора Каримовага қарши айблов хулосасини судга тақдим қилди
Швейцария федерал прокуратураси жорий йилнинг 28 сентябрь куни Беллинцона шаҳридаги Федерал жиноят судига Гулнора Каримова ҳамда яна бир айбланувчига нисбатан айблов хулосасини йўллаган. Прокуратура хабарномасида билдирилишича, ҳужжатда Ўзбекистоннинг аввалги президенти Ислом Каримовнинг қизи уюшган жиноий тўдага алоқадорликда айбланган. Айблов хулосасига мувофиқ, Гулнора Каримова ва Россия телекоммуникацион ширкатларидан бирининг собиқ бошқарувчиси Швейцария ва бошқа мамлакатларда фаолият юритган жиноий тўдага алоқадор бўлган. Читать дальше...